Исроил мудофаа кучлари Эрондан янги ракета учирилганини эълон қилиб, улар тутиб олинаётганини айтди.
"Исроил бир мунча вақт олдин ракеталарни аниқлаган. Мудофаа тизимлари таҳдидни бартараф этиш устида ишламоқда", - дейилади Исроил армияси "Телеграм" каналида.
Кейинроқ армия Исроил шимолида ҳаво ҳужуми сиреналари ишга туширилгани ҳақида хабар берди.