Исроил армияси бош штаби бошлиғи Ҳерци Леви Эроннинг ракета зарбасидан кейин Тел-Авивда тезкор йиғилиш ўтказди.
Бу ҳақда ЦАХАЛ матбуот хизмати хабар берди.
"Биз Исроил фуқароларини ҳимоя қиламиз. Бу ҳужум оқибатларга олиб келади. Бизнинг режаларимиз бор. Вақти келганда ҳаракат қиламиз", - деди Исроил армиясининг расмий вакили Даниэл Хагарий.