Исроилнинг юқори мартабали мулозими АҚШ Конгрессини Туркияга F-35 қирувчи самолётлари сотилишини тўсиб қўйишга чақириб, бу Исроилнинг ҳарбий устунлигига таҳдид солиши ва Яқин Шарқдаги вазиятни беқарорлаштириши ҳақида огоҳлантирди.
Расмий асосий хавф сифатида Туркиянинг “нео-усмонли” амбициялари, ХАМАСни қўллаб-қувватлаши ва Суриядаги операцияларини тилга олди.
Исроил расмийси, шунингдек, Туркия билан ҳарбий тўқнашувлар хавфи ортиб бораётгани ҳақида огоҳлантириб, Анқаранинг мақсади Усмонлилар империясини тиклаш ва Қуддус устидан назоратни ўрнатишдан иборат: "Исроил можародан қочишни афзал кўради, аммо керак бўлганда ҳаракат қилишга тайёр"