Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Исроил АҚШдан 7 млрд долларлик қурол-яроғ олади

Исроил АҚШдан 7 млрд долларлик қурол-яроғ олади

Америка Қўшма Штатлари Исроилга 7 миллиард долларлик қурол-яроғ, жумладан, самолёт учун бомбалар, бошқариладиган ракеталар ва бошқа тегишли жиҳозлар етказиб беради.

Бу ҳақда Пентагон АҚШ президенти Дональд Трамп ва Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху учрашуви якунларига таяниб маълум қилди.

“Қўшма Штатлар Исроил хавфсизлигини таъминлаш тарафдори. Бу АҚШ миллий манфаатлари учун асосий жиҳат ҳисобланади. Таклиф этилаётган битимлар Исроилга ўзининг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш ҳамда ҳозирги ва келажакдаги таҳдидларга қарши туришга тайёрлигини ошириш имконини беради”, деди Пентагон.

Исроил мудофаа кучлари учун 3 мингта АGM-114 Hellfire ҳаво-ер бошқариладиган ракеталари, шунингдек, 2 мингдан ортиқ ГБУ-39/Б кичик диаметрли бомбалар, 2,8 минг МК 82 кучли портловчи бомба ва 13 минг JDAM тўпламлари тақдим этилади.

Киритилди: 11:15 08.02.2025. Ўқилди: 741 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!