Исроил Қўшма Штатлардан олингани тахмин қилинган қуроллар билан Эронга ҳужум қилмоқда.
Бу ҳақда душанба куни бўлиб ўтган брифингда Эрон ТИВ расмий вакили Эсмоил Бағий маълум қилди.
Шунингдек, у БМТ Хавфсизлик Кенгаши ташкилот Низомига мувофиқ ўз мажбуриятларини бажариши ва Исроилнинг ҳаракатларини қоралаши, Эронга қарши тажовузни тўхтатиш чораларини кўриш зарурлигини таъкидлади.
"БМТга аъзо барча давлатлар, жумладан, Хавфсизлик Кенгашининг беш доимий аъзоси ушбу ҳужум бўйича ўз позициясини эгаллаши, уни қоралаши ва жиддий қадамлар қўйиши, жумладан, аниқ ва бир маъноли резолюцияни қабул қилиб, ушбу ҳужумни қоралаши керак”, деди дипломат.
Шу билан бирга, Бағий Исроилнинг тажовузини оқлайдиган ва Эронни босиқликка чақирувчи баёнотлар иккиюзламачилик ва масъулияцизликдан бошқа нарса эмаслигини таъкидлади.
Унга кўра, Исроилнинг Эронга қарши ҳужумлари халқаро ҳуқуқнинг барча нормаларини бузиш ҳисобланади.
Бағий Эрон Исроил ҳужумларига қарши туришда давом этишини қўшимча қилди.