Бугун 11 август, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Исроил Амирликларда «Темир гумбаз» тизимини жойлаштирганини тасдиқлади

Исроил Амирликларда «Темир гумбаз» тизимини жойлаштирганини тасдиқлади

Исроил Эрон билан уруш бошланганида Бирлашган Араб Амирликларида (БАА) «Темир гумбаз» ҳаво ҳужумидан мудофаа (ҲҲМ) тизимини жойлаштирган эди. Бу ҳақда яҳудий давлати Транспорт ва йўл хавфсизлиги вазири Мири Регев Исроил армиясининг «Галей ЦАХАЛ» радиосига берган интервьюсида маълум қилди.

«БАА баллистик ракеталар энг катта муаммолардан бири эканини тушуниб етди ва улар бизнинг (Исроилнинг) қўллаб-қувватлашимиздан фойдаланмоқдалар», — деди Регев.

Maariv газетасининг қайд этишича, Регевнинг ушбу баёноти Исроил вазирлари томонидан БААга «Темир гумбаз» батареялари топширилгани фактининг илк бор тан олиниши бўлди.

Май ойининг ўрталарида АҚШнинг Исроилдаги элчиси Майк Хакаби Эрон билан қуролли можаро фонида Исроил БААга «Темир гумбаз» ҲҲМ батареяларини топширгани ва улардан «фойдаланишда кўмаклашиш» учун ўз ходимларини юборганини маълум қилганди. Апрель ойи охирида эса Axios портали ўз манбаларига таяниб, Исроил БААда «Темир гумбаз»ни жойлаштирганини хабар қилган ва бу ушбу турдаги ҲҲМ тизимининг АҚШ ва Исроилдан ташқарида илк бор ўрнатилиши эканини таъкидлаган эди.

Киритилди: 18:51 05.07.2026. Ўқилди: 956 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!