- ҲАМАСнинг ҳарбий қаноти Қассам бригадаси эртага Ғазода учта асир - Офер Калдерон, Кит Зигел ва Ярден Бибас озод этилишини маълум қилди.
Фаластин маҳбуслар ахборот бюросининг хабар беришича, Исроил тўртинчи асирлар алмашинуви доирасида умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган тўққиз нафар ва узоқ муддатли қамоқ жазосига ҳукм қилинган 81 нафар фаластинлик маҳбусни озод қилади.
- Ғазо марказидаги Нусайрат қочқинлар лагери яқинида, Ғазо қирғоқлари бўйлаб сузиб юрган Исроил ҳарбий кемалари томонидан бир балиқчи ўлдирилган.
-Исроил кучлари босиб олинган Ғарбий Қирғоқнинг Женин қочқинлар лагерида яна икки кишини ўлдирди. Бу воқеа Таммун шаҳрида Исроил авиаҳужуми натижасида 10 нафар фаластинлик ҳалок бўлганидан бир кун ўтиб содир бўлди.
-Исроилнинг Ғазога қарши уруши 2023 йил 7 октябрдан буён камида 47 460 фаластинликнинг ўлимига ва 111 580 кишининг яраланишига сабаб бўлди.