360 минг Ливан фуқароси учун Исроил зарбаларидан сув таъминоти объектлари шикастлангани сабабли тоза сувдан фойдаланиш тўхтатилди.
Бу ҳақда БМТнинг болалар жамғармаси (UNICEF) нинг Ливандаги ваколатхонаси баёнотида хабар берилган.
«Можаро пайтида камида 28 та сув таъминоти объекти зарар кўрди, натижада 360 мингдан ортиқ фуқаролар, асосан Ливан жанубида, тоза сувдан маҳрум бўлишди», дейилади хабарда.