Исроил Мудофаа вазири Исраэль Кайц 2023 йил 7 октябрдаги ҳужумдан кейин биринчи марта Исроил жанубида махсус режим бекор қилинганини эълон қилди.
Бу ҳақда Al Arabia нашри хабар бермоқда.
Режим 2023 йил 7 октябрь куни эрталаб бутун мамлакат бўйлаб жорий қилинган, бироқ кейинчалик фақат жанубда амалда қолган. Амал қилиш муддати эртага тугади ва икки йилдан ортиқ вақт ичида биринчи марта Исроил энди махсус режим остида бўлмайди.
"Мен Исроил армияси тавсиясини қабул қилишга ва 7 октябрдан бери биринчи марта ички фронтдаги махсус режимни бекор қилишга қарор қилдим", деди Кац.