Бу ҳақда Испания ички ишлар вазири Фернандо Гранде-Марласка маълум қилди.
"Сеутага етиб келган 72 минг мигрантдан 70 минг нафари Марокашга қайтарилди. Европа Иттифоқи мамлакатлари Сеутадаги миграция инқирози вақтида Испания ҳукуматининг хатти-ҳаракатларини самарали деб тан олган", — деди вазир.
Испания ҳукумати, шунингдек, Сеутадаги кузатувчисиз қолган вояга етмаган мигрантларга ёрдам кўрсатиш учун қўшимча 25 млн евро ажратилишини эълон қилган.
Испаниянинг Марокаш билан чегарадош Сеута анклавига мигрантларнинг оммавий оқими оқибатида ҳалок бўлганлар сони 75 кишига етган.