Бугун 1 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Испанияда сув тошқинлари қурбонлари сони 158 кишига етди

Испанияда сув тошқинлари қурбонлари сони 158 кишига етди


Испанияда кучли ёмғир ва бўронлар оқибатида юзага келган сув тошқини қурбонлари сони 158 кишига етди, уларнинг аксарияти Валенcия аҳолисидир.

Валенcия автоном ҳамжамияти оператив штабига кўра, табиий офатдан энг кўп жабр кўрган мамлакат шарқида қурбонлар сони 155 кишини ташкил қилган. Зарар кўрган яна бир минтақа Кастилия-Ла-Манчада 3 киши сув тошқини қурбони бўлди.

Расмийлар ҳалок бўлганлар сони ортиши мумкинлигидан хавотир билдиришди, чунки ҳали ҳам кўп одамлар бедарак йўқолган.

Мудофаа вазирлигининг хабар беришича, қутқарув ишларига 1064 нафар ҳарбий хизматчи жалб қилинган.

Валенcияда 150 дан ортиқ йўллар ёпилган, Мадрид ва Валенcия ўртасидаги поездлар қатнови камида 15 кунга тўхтатилган. Шунингдек, жабрланган ҳудудларда электр энергияси, сув таъминоти ва озиқ-овқат билан боғлиқ муаммолар мавжуд – 100 мингга яқин одам электр таъминотисиз қолган.

Испания Давлат Метеорология Институти бу ҳодисани «асрдаги энг ёмон давр» деб таърифлаб, 8 соат ичида йиллик нормага тенг ёғингарчилик миқдори тушганини қайд этди.

Бош вазир Педро Санчес Валенcияга ташриф буюрди ва штат қутқарув ишларини олиб бориш учун барча ресурсларини сафарбар қилганини айтди. У аҳолини ҳушёр бўлишга чақирди, чунки баъзи ҳудудларда об-ҳаво шароити кескин давом этмоқда.


Киритилди: Бугун 15:17. Ўқилди: 274 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!