Бугун 20 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Испанияда ҳукуматга қарши оммавий норозилик намойиши ўтказилди

Испанияда ҳукуматга қарши оммавий норозилик намойиши ўтказилди

Испания пойтахти Мадридда минглаб фуқаролар ҳукуматга қарши норозилик билдирган ҳолда митинг ўтказишди. Намойиш шанба куни шаҳар марказидаги Испания майдонида, маҳаллий вақт билан соат 11:00 да бошланган.

Митинг иштирокчилари Испания Қироллиги байроқларини кўтариб, консерватив мухолифат — Халқ партияси (НП) ташаббуси билан тўпланган. Партия етакчиси Алберто Нунйéс Фейхоо намойиш арафасида фуқароларни ҳукумат сиёсатига қарши норозилик билдириш учун кўчаларга чиқишга даъват қилган эди.

“Биз мафияни эмас, демократияни истаймиз,” — деди Фейхоо митинг давомида. Унинг таъкидлашича, давлат маблағлари испан халқи фаровонлиги учун йўналтирилиши керак, мустақиллик тарафдори бўлган сиёсий кучларга эмас.

У, шунингдек, Испания Бош вазири Педро Санчес бошчилигидаги ҳукуматнинг Каталония сиёсий кучлари билан эришган келишувларини кескин танқид қилди. Фейхоо Халқ партиясини “ўтмишдаги ҳукуматдан фарқли, қадриятга эга тирик альтернатива” сифатида таърифлаб, Мадрид майдонларини “коррупция, ёлғон ва сиёсий шармандаликдан чарчаган миллионлаб испанларнинг овози” деб атади.

Киритилди: 23:15 09.06.2025. Ўқилди: 1070 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!