Испанияда аномал иссиқ ҳаво оқибатида бир ярим ҳафта ичида камида 36 киши вафот этди. Бу ҳақда laSexta телеканали хабар бермоқда.
Тиббиёт хизматлари маълумотларига кўра, Басклар ўлкасида 15 киши, Астурияда 13 киши, Галисияда беш нафар ва Кантабрияда уч нафар фуқаро ҳаётдан кўз юмган.
«Бу жуда тўсатдан содир бўлди, биз нисбатан нам ва совуқ об-ҳаводан бундай иссиққа ўтиб кетдик», — деди телеканалга Басклар ўлкасидан бўлган шифокор.
Масалан, Сантандерда сешанба куни ҳаво ҳарорати +37 °C дан ошиб кетди. Бильбаода эса иссиқлик +35 °C га етгани сабабли, баъзи мактабларда дарслар тўхтатилди.