Бугун 2 февраль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Испания терма жамоаси юлдузи 6-8 ҳафтага сафдан чиқди

Испания терма жамоаси юлдузи 6-8 ҳафтага сафдан чиқди

"Атлетик" вингери Нико Уильямс яқин ойларда жамоага ёрдам бера олмайди. Бу ҳақда El Chiringuito TV хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, 23 ёшли футболчи човидаги муаммолар туфайли янги даволаниш курсини олиши керак бўлади, чунки аввалгисида яхшиланиш бўлмаган. Нико Уильямс олти-саккиз ҳафтага сафдан чиқиши кутилмоқда.

Уильямс жорий мавсумда барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда 23 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: Бугун 19:06. Ўқилди: 189 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!