Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Испания сув тошқини оқибатларини бартараф этиш учун 3,7 миллиард евродан ортиқ маблағ ажратади

Испания сув тошқини оқибатларини бартараф этиш учун 3,7 миллиард евродан ортиқ маблағ ажратади

Испания ҳукумати сув тошқинлари оқибатларини бартараф этиш учун қўшимча 3,7 миллиард евродан ортиқ маблағ ажратади.

Бу ҳақда Қироллик бош вазири Педро Санчес журналистларга маълум қилди.

"Бугун Вазирлар Кенгашининг йиғилишида бўрон оқибатида юзага келган фавқулодда вазиятни бартараф этиш учун 110 та қўшимча чора-тадбирлар ва 3,765 миллиард евро миқдоридаги қўшимча инвестициялар назарда тутилган янги қонунчилик қарорини тасдиқладик”, — деди ҳукумат раҳбари.

Санчес аввалроқ сув тошқинидан жабрланганларга биринчи ёрдам пакети доирасида тахминан 10,6 миллиард евро ажратилишини эълон қилган эди.

Киритилди: 17:18 11.11.2024. Ўқилди: 533 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!