Бугун 22 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Испания, Ирландия ва Норвегия ҳукуматлари 28 май куни «Фаластин давлати»ни тан олганликларини расман эълон қилади

A A A
Испания, Ирландия ва Норвегия ҳукуматлари 28 май куни «Фаластин давлати»ни тан олганликларини расман эълон қилади

Испания, Ирландия ва Норвегия ҳукуматлари 28 май куни «Фаластин давлати»ни тан олганликларини расман эълон қилиш ниятида эканликларини эълон қилишди. Бунга жавобан Исроил бу давлатлардаги элчиларини чақириб олди.

Испания ҳукумати «Фаластин давлати»ни тан олиш Исроилга қарши қаратилган эмаслигини ва ҲАМАС террор ташкилотини қўллаб-қувватлаш ҳисобланмаслигини таъкидлади. Расмий Мадриднинг таъкидлашича, бу Яқин Шарқда тинчлик ўрнатиш сари қадамдир.

Норвегия ҳукумати, шунингдек, «Фаластин давлати»ни тан олмасдан туриб, Яқин Шарқ минтақасида тинчлик ўрнатиш мумкин эмаслигини даъво қилмоқда. Осло 2002 йилдаги Араб тинчлик ташаббусини қўллаб-қувватлайди, бу эса Исроилнинг 1967 йил чегарасига чекинишини талаб қилади. Норвегия, шунингдек, 2023 йил 7-октабрдаги даҳшатли теракт ХАМАС томонидан амалга оширилганини, бу тинч форматни қўллаб-қувватламаслигини маълум қилди.

Ирландия ҳукумати тан олиш Ирландия ва фаластинликлар учун муҳим воқеа бўлишини айтди. Шу билан бирга, Ирландия Исроилнинг ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини тан олади ва барча гаровга олинганларни зудлик билан озод қилишни талаб қилади.

Исроил эса, аксинча, Европанинг уч давлати фақат ўз ҳаракатлари билан терроризмни рағбатлантиради, деб ҳисоблайди.

Киритилди: 17:10 22.05.2024. Ўқилди: 1338 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!