Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

"Исломий жиҳод" делегацияси Ғазо бўйича музокаралар учун Доҳага келади

"Исломий жиҳод" делегацияси Ғазо бўйича музокаралар учун Доҳага келади

Фаластиннинг "Исломий жиҳод" ҳаракати вакиллари Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларда иштирок этиш учун сешанба куни кечқурун Қатар пойтахтига келади.

Тегишли баёнот ҳаракатнинг расмий "Телеграм" каналида эълон қилинган.

"Исломий жиҳоднинг юқори мартабали делегацияси бугун кечқурун Доҳага келиб, сулҳ битимининг якуний тафсилотларини муҳокама қилади”, — дейилади ҳужжатда. Делегация таркиби ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда Доҳада Ғазо бўйича музокараларнинг навбатдаги босқичи бўлиб ўтмоқда. Қатар Ташқи ишлар вазирлиги ва Фаластиннинг “Исломий жиҳод” иттифоқчиси Хамас ҳаракати вакили деярли бир вақтда маслаҳатлашувлар якуний босқичга кирганини маълум қилди.

Доҳадаги жорий раунд якунлангач, музокарачилар Қоҳирада яна бир қанча учрашувлар ўтказади.

Киритилди: 22:13 14.01.2025. Ўқилди: 393 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!