Бугун 20 февраль, 2026 йил, жума

O'ZB

Ислам Махачев энди элчи (ФОТО)

Ислам Махачев энди элчи (ФОТО)

Икки вазнда UFC чемпиони бўлган россиялик аралаш яккакураш устасига яна бир масъулият юкланмоқда.

Халқаро самбо федерацияси Василий Шестаков билан учрашувдан сўнг UFC чемпиони Ислам Махачев "Самбонинг дунё бўйлаб элчиси" бўлди. Кеча "Лужники"даги Халқаро самбо марказида бўлган учрашувда бу расман эълон қилинди.

«Мен аллақачон анча вақтдан бери самбонинг норасмий элчисиман. Биз Фёдор Емельяненко ва Хабиб [Нурмагомедов] билан бирга ушбу спорт турини намоён қилиб келяпмиз ва кўпчилик айнан биз сабаб самбо билан шуғуллана бошлади. Ҳозир дунёда самбо бўйича жуда кўп миллий федерациялар бор. Биз одамларга бу яккакураш нима эканини кўрсатишга ҳаракат қиламиз. ММАдаги техникамнинг катта қисми — самбодан олинган усуллар. Ростини айтсам, мен дунёдаги энг яхши ММА жангчилари — самбочилар деб айтган бўлардим. У ерда ҳаммаси бор — худди ўша зарбалар, баъзи жиҳатларда эса самбо ҳатто қаттиқроқ ҳам», дея муносабат билдирган Махачев.

Маълумот учун, Ислам ярим ўрта вазн тоифасида UFC'нинг амалдаги чемпиони ҳисобланади.

Ислам Махачев энди элчи (ФОТО)

Ислам Махачев энди элчи (ФОТО)

Ислам Махачев энди элчи (ФОТО)

Киритилди: 23:51 19.02.2026. Ўқилди: 229 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!