2025/2026 йилги иситиш мавсумида эҳтиёжманд аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йил ноябрь ойида 1 млн сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам берилади.
Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Ахборот хизмати маълум қилди.
Ёрдамни қуйидагилар олади:
- “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” орқали болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олувчи оилалар;
- “Камбағал оилалар реестри”даги оилалар;
- “Маҳалла еттилиги” томонидан шакллантирилган қўшимча рўйхатга киритилган оилалар.
Қўшимча рўйхатга қуйидаги тоифадаги оилалар устувор тартибда киритилади:
- боқувчисини йўқотган;
- I ёки II гуруҳ ногирони бўлган аъзоси бор;
- ногиронлиги бўлган болани парваришлаётган;
- иситиш тизими мавжуд бўлмаган кўп қаватли уйларда яшовчи;
- 3 ва ундан ортиқ оила бир хонадонда яшовчи;
- оғир хасталикка чалинган беморни парваришлаётган;
- ёлғиз кекса ёки ногиронлиги бор фуқаролар.
Агар сиз шундай тоифага мансуб бўлсангиз, жорий йил 25-сентябрга қадар “Маҳалла еттилиги”га мурожаат қилинг.