Бугун 8 ноябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Иштихон МИБ: 223 миллион солиқ қарзи учун MAN юк машинаси хатланди

Иштихон МИБ: 223 миллион солиқ қарзи учун MAN юк машинаси хатланди

Мажбурий ижро бюросининг Иштихон туман бўлимига «SH.R.G» хусусий корхонасидан Самарқанд вилоят солиқ бошқармаси фойдасига 223,3 миллион сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушди.

Қарздор томонидан мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабли, давлат ижрочиси MAN русумли юк автоулови ва тиркамасини фаолият юритилаётган жойда аниқлади ва жарима майдончасига жойлаштирди.

Агар қарздорлик яқин орада қопланмаса, оғир юк машинаси электрон аукцион орқали сотувга қўйилади – тушган маблағ эса солиқ қарзини тўлиқ ёпишга йўналтирилади.

Солиқ мажбуриятлари – жиддий масала. Вақтида тўлов – мулкни сақлаб қолишнинг энг ишончли йўли.

Киритилди: 19:19 07.11.2025. Ўқилди: 296 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!