Бугун 8 ноябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Қозоғистон “Иброҳим келишувлари”га қўшилди

Қозоғистон “Иброҳим келишувлари”га қўшилди

Доналд Трамп бу ҳақда Марказий Осиё давлатлари етакчилари билан тушликда маълум қилди.

“Иброҳим келишувлари” ислом дини устувор бўлган мамлакатлар билан Исроил ўртасида муносабатларни нормаллаштиришни кўзда тутади.

Қозоғистон аллақачон Исроил билан тўлиқ дипломатик ва иқтисодий алоқаларга эга, шу боис бу қадам асосан рамзий аҳамиятга эга бўлади.

Трамп ҳозир Оқ уйда Тўқаев ва яна тўрт Марказий Осиё давлати раҳбарлари билан учрашув ўтказмоқда. Бу учрашув АҚШнинг Россия таъсири кучли ва Хитой таъсири ортиб бораётган минтақада ўз нуфузини ошириш ҳаракатлари доирасида бўлиб ўтмоқда.

Киритилди: 10:20 07.11.2025. Ўқилди: 1284 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!