Халқаро матбуот марказида Халқаро пресс-клубнинг «Пресс-кофе» лойиҳаси бўлиб ўтмоқда. «Пресс-кофе» сиёсий дебати Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан ташкил этилди.
Мазкур дебат чоғида Ўзбекистондаги ишсизлик, меҳнат мигрантлари, ҳудудлар кесимида иш билан банд бўлмаган аҳоли сони қанча экани ва бошқа тизим фаолиятига оид масалалар маълум қилинди.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги маълумотига кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда иқтисодий нофаол аҳоли 205 минг нафарга камайган. Ишсизлик 9 фоиздан 8 фоизга тушган.
Мамлакатимиздаги ишсизлар сони 1 миллион 300 нафарни ташкил этади. Улардан 32 минг нафари касбга ўргатиш курсларига жалб этилган.
50 минг нафар аҳолига ишсизлик нафақаси берилади. Айни дамда 304 минг 500 та янги иш ўринлари яратилган. Энг ишсизлик юқори бўлган ҳудудлар бу Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларидир.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан мазкур вилоятларда ишсизликни камайтириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.