Бугун 21 сентябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ишлаётган талабалар сони қанча?

Ишлаётган талабалар сони қанча?

Бугунги кунда давлат ташкилотларида 62 053 нафар, нодавлат секторда 48 661 нафар талаба ўз мутахассислиги бўйича ишламоқда.

"Ягона миллий меҳнат тизими"дан олинган маълумотларга кўра, бугунги кунда расман ишлаётган талабалар сони 114 662 нафарни ташкил этмоқда (ўтган ойга нисбатан 423 нафар кўп).

Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги хабар берди.

Шундан:

▪️Давлат ташкилотларида – 62 053 нафар (54,1 фоиз);

▪️Нодавлат секторда – 48 661 нафар (42,4 фоиз);

▪️Иккала секторда – 3 948 нафар (3,5 фоиз);

▪️Эркаклар - 67 373 нафар (58,8 фоиз);

▪️Аёллар - 47 289 нафар (41,2 фоиз).

Ҳудудлар кесимида ТОП-5:

▪️Тошкент шаҳри - 36 115 нафар (31,5 фоиз);

▪️Самарқанд вилояти - 9 866 нафар (8,6 фоиз);

▪️Фарғона вилояти - 9 751 нафар (8,5 фоиз);

▪️Тошкент вилояти - 8 964 нафар (7,8 фоиз);

▪️Қашқадарё вилояти - 8 279 нафар (7,2 фоиз).

Киритилди: 22:43 20.09.2024. Ўқилди: 199 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!