Бугун 23 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

ИШИД 2017 йилда «Барселона» стадионида теракт уюштирмоқчи бўлганини тан олди

ИШИД 2017 йилда «Барселона» стадионида теракт уюштирмоқчи бўлганини тан олди

«Барселона»нинг уй стадиони «Камп Ноу» 2017 йилда террорчилар нишонига айланиши мумкин эди.ИШИД 2017 йилда «Барселона» стадионида теракт уюштирмоқчи бўлганини тан олди Бу ҳакда "Diario Sport" хабар қилди,.

ИШИД террорчилик гуруҳи аъзолари «Барселона» стадионини теракт нишонларидан бири сифатида танлаган. Воқеа 2017 йилнинг 20 августида ўтказилган «Барселона» — «Бетис» учрашувида рўй бериши режалаштирилган.

Ушбу маълумотлар 2017 йилнинг 17 августида содир этилган Каталониядаги террорчилик хуружларига алоқадор кишиларнинг сўроқ қилиш натижасида олинган. Ўша вақтда 16 киши вафот этган ва юзлаб одамлар тан жароҳати олганди.

Эслатиб ўтамиз, ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.

Киритилди: 19:45 11.11.2020. Ўқилди: 2941 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!