Андижон шаҳридаги 22-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти директори Т.Т. фуқарони тарбиячи ёрдамчиси лавозимига ишга қабул қилиш учун 300 АҚШ доллари талаб қилган.
Иш материалларига кўра, боғча тарбиячиси Д.Х. фуқарога ишга киришда ёрдам беришини айтиб, уни директор билан боғлаган ҳамда пора олиш-беришда воситачилик қилган. 2026 йил 3 август куни ўтказилган тезкор тадбир давомида боғча директори тарбиячи Д.Х.дан 300 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни ўз хизмат хонасида олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Суд ҳукмига кўра:
• Т.Т. ЖКнинг 210-моддаси 2-қисми «в» банди билан айбли деб топилиб, 3 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Шунингдек, 1 йил муддатга давлат иштирокидаги таълим муассасаларида мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.
• Д.Х. ЖКнинг 212-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилиб, 2 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.