Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда РТТЁМ Андижон вилояти филиали “Call-маркази” диспетчери М.А. фуқаро М.Қ.ни 1 500 АҚШ доллари эвазига ушбу “Сall-маркази”га ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилиб, шундан 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ушланиб, унинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда РТТЁМ Андижон вилояти филиали иқтисодчиси Д.У. ўз хизмат хонасида М.А.дан 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.