Ўзбекистонда ёшга доир пенсия олиш учун фуқаронинг иш стажи камида 7 йил бўлиши лозим. 7 йил ва ундан кўпроқ иш стажига эга шахсларга пенсия иш стажи миқдорига мутаносиб равишда тайинланади.
Пенсия жамғармасининг эслатишича, «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонуннинг 37-моддасида иш стажига қўшиб ҳисобланадиган меҳнат фаолияти турлари сифатида қуйидагилар кўрсатилган:
Жамғарма маълумотига кўра, иш стажига қўшиб ҳисобланадиган меҳнат фаолиятига 1965 йилдан кейинги давр учун жамоа хўжалигидаги иш стажини ҳисоблаб чиқаришда, агар жамоа хўжалиги аъзоси узрсиз сабабларга кўра жамоа хўжалигида белгиланган меҳнатда иштирок этиш минимумини бажармаган бўлса, ишланган вақтнинг амалда давом этган даври ҳам ҳисобга олинади.
Ижодий фаолият билан машғул ходимларнинг иш стажи, башарти улар Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган бўлсалар, ижодий уюшмаларнинг бошқарувлари ана шу муаллифнинг асари эълон қилинган ёки биринчи марта жамоат олдида ижро ёки намойиш этилган кундан эътиборан белгиланади.
Шунингдек, пенсия тайинлаш учун етарлича иш стажига эга бўлмаган умумий касаллик оқибатидаги I ва II гуруҳ ногиронларига ногиронлик пенсияси қонуннинг 17-моддасига мувофиқ бор стажга мутаносиб миқдорда тайинланади.
Умумий касаллик оқибатида вафот этган ҳамда ногиронлик пенсиясини тайинлаш учун етарлича иш стажига эга бўлмаган боқувчисини йўқотган оила аъзоларига пенсия боқувчининг бор стажига мутаносиб равишдаги (17-модда) миқдорда тайинланади.
Иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсиялар бор стажга мутаносиб миқдорда қуйидагича тайинланади:
2020 йил 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энг кам ёшга доир пенсия ойига 513 350 сўмни ташкил қилади.