Бугун 22 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Ироқдан 79 нафар бола ватанига қайтарилди

Ироқдан 79 нафар бола ватанига қайтарилди

«Мээрим» («Меҳр-шафқат») гуманитар миссияси доирасида бугун Қирғизистоннинг 79 нафар фуқароси - болалар Ироқдан ўз ватанига қайтарилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

«Кабар» давлат агентлигининг хабар беришича, болаларни ватанга қайтариш Қирғизистон раҳбариятининг сиёсий иродаси ва мамлакатнинг ташқи ишлар, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожланиш идоралари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш маҳкамалари, мамлакатнинг Кувайтдаги элчихонаси, шунингдек, БМТ Болалар жамғармаси (ЮНИСEФ) кўмагида амалга оширилди.

"Болаларни олиб келиш Ироқда қолган оналарнинг розилиги ва уларнинг Қирғизистондаги қариндошларининг болаларни тарбиялаш учун оилага қабул қилиш истаги билан амалга оширилди", дейилади манбада.

«Кабар»нинг таъкидлашича, республика ҳукумати ватанга қайтарилган болаларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатади. Уларнинг тезроқ реабилитация қилиниши, интеграциялашуви, хавфсиз ва тинч ҳаётга қайтишини таъминлаш бўйича барча чоралар кўрилади.

 

Киритилди: 18:47 18.03.2021. Ўқилди: 2146 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!