Бугун 15 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Ироқ ўз ҳудудида содир бўлиши мумкин бўлган ҳужумларнинг олдини олиш учун ҳарбий чоралар кўрди

Ироқ ўз ҳудудида содир бўлиши мумкин бўлган ҳужумларнинг олдини олиш учун ҳарбий чоралар кўрди

Бағдод ўз қуруқлик ва ҳаво кенгликларидан ҳарбий мақсадларда фойдаланишга йўл қўймаслик учун бир қатор чора-тадбирларни амалга оширди.

Бу ҳақда республика бош вазирининг сиёсий масалалар бўйича маслаҳатчиси Фади Ал-Шамри маълум қилган.

"Ироқ ўз қуруқлик ёки ҳаво бўшлиғидан ҳарбий мақсадларда фойдаланишга бўлган ҳар қандай уринишларга қаршилигини очиқ билдирди, чунки бу можарони янада кенгайтиради ва Бағдод бу позицияни мустаҳкамлаш учун бир қатор ҳарбий чоралар кўрди”, деди расмий.

Унинг сўзларига кўра, аввалроқ ҳукумат маълум даражада мамлакатни ҳарбий тўқнашувга олиб келмасликка муваффақ бўлган.

"Ироқ ҳукумати минтақада кучайиб бораётган кескинликни ушлаб туриш учун дипломатик ёндашувга қатъий содиқлигини тасдиқлайди ва исроиллик босқинчининг Ғазо ва Ливандаги ҳимоясиз тинч аҳолига қарши уюштирган ҳужумларини кескин қоралайди", деди бош вазир маслаҳатчиси.

Аввалроқ Ахиос портали манбаларга таяниб, АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Ироқ бош вазири Муҳаммад ас-Суданийдан Эронни Исроилга ўз ҳудудидан ҳужум уюштиришига йўл қўймасликка чақирганини, акс ҳолда яҳудий давлати унга қарши жавоб ҳужумини бошлаши ҳақида хабар берган эди.

Киритилди: 08:57 14.11.2024. Ўқилди: 265 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!