Бугун 14 ноябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ироқ Туркия, Эрон ва Сурия билан хавфсизлик конференцияси ўтказмоқчи

Ироқ Туркия, Эрон ва Сурия билан хавфсизлик конференцияси ўтказмоқчи

Ироқ томони Туркия, Эрон ва Сурия билан бу соҳадаги умумий муаммоларни, биринчи навбатда Курдистон Ишчилар партияси атрофидаги вазиятни ҳал қилиш учун яқин ойларда минтақавий хавфсизлик конференциясини ўтказишни истайди.

Бу ҳақда Ироқ бош вазирининг сиёсий масалалар бўйича маслаҳатчиси Сабхон ал-Мулла Жиёд маълум қилган.

"ПКК муаммоси Туркия, Эрон, Ироқ, Сурия ва ҳатто АҚШ билан боғлиқ, чунки Қўшма Штатлар СДФ (Сурия демократик кучларининг курд тузилмалари) билан маълум алоқаларга эга Туркия, Эрон ёки Сурия билан мавжуд муаммоларни ҳал қилиш учун келгуси ойларда хавфсизлик бўйича минтақавий конференция ўтказилади" - деди у.

Жиёд, яқинда Ироқнинг ПККни тақиқланган ташкилот сифатида тан олганини, муаммо тўлиқ ҳал бўлгунга қадар қуролини ташлаб, Туркия билан чегарадан кучларини олиб чиқиб кетиши кераклигини эслатди.

Киритилди: 12:01 13.11.2024. Ўқилди: 358 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!