Бугун 25 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ироқ ТИВ: "Нефть нархи Яқин Шарқдаги кескинлашув туфайли 300 долларгача кўтарилиши мумкин"

Ироқ ТИВ: "Нефть нархи Яқин Шарқдаги кескинлашув туфайли 300 долларгача кўтарилиши мумкин"

Эрон ва Исроил ўртасидаги қарама-қаршилик туфайли Яқин Шарқдаги вазиятнинг янада кескинлашиши нефть нархининг бир баррель учун 200-300 долларгача ошишига олиб келиши мумкин.

Бу ҳақда Ироқ ташқи ишлар вазири, бош вазир ўринбосари Фуад Ҳусайн Германия ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Йоган Вадефул билан телефон орқали мулоқоти чоғида маълум қилди.

"Минтақадаги можаронинг давом этиши ва Ҳормуз бўғозининг ёпилиши жиддий иқтисодий зарбаларга олиб келиши мумкин. Ҳарбий амалиётлар бошланган тақдирда нефть нархи бир баррель учун 200-300 долларгача кўтарилиши мумкин", - дея Ҳусайннинг сўзларидан иқтибос келтиради Ироқ агентлиги.

Киритилди: 08:50 15.06.2025. Ўқилди: 786 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!