Ироқ армияси матбуот котиби Яҳё Расулнинг айтишича, Ироқ Сурияда мамлакат шимоли-ғарбини назорат қилаётган мухолиф кучларга қарши ҳарбий амалиётлар бошлаши мумкин.
Ҳарбий қўмондон, агар мухолиф гуруҳларнинг Башар ал-Ассад режимига қарши ҳужуми Ироққа таъсир этса, Бағдод «зудлик билан ҳаракат қилади» деб огоҳлантирди.
Миллий телевидениеда сўзлаган Расул, Ироқнинг Асад режимини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.
💬 «Биз уларнинг (мухолифат кучларининг) чегарамизга яқинлашишини кутмаймиз. Агар улар Ироққа таҳдид қилишни хаёлига ҳам келтирсалар, Сурия ичида бўлса ҳам зарба берамиз», деди Расул.