Бугун 4 март, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Ироқ ЖЧ-2026 саралаш ўйинлари иштирок этиш учун жиддий муаммога дуч келди

Ироқ ЖЧ-2026 саралаш ўйинлари иштирок этиш учун жиддий муаммога дуч келди

Ироқ футбол ассоциацияси расман баёнот бериб, март ойи охирида бўлиб ўтадиган қитъалараро саралаш босқичида иштирок этиши керак бўлган жамоа билан боғлиқ икки муаммони маълум қилди:

— Жамоа жисмонан минтақани тарк эта олмайди, чунки ҳарбий ҳаракатлар сабаб қўшни давлатлардаги барча аэропортлар ёпилган;

— Минтақа мамлакатларидаги Америка Қўшма Штатлари элчихонаси ва Мексика элчихонаси фаолияти тўхтатилгани боис делегациянинг айрим аъзолари виза олиш имкониятига эга эмас.

Маълумот ўрнида. Ироқ миллий жамоаси АҚШда қисқа ўқув-машғулот йиғини ўтказишни, шундан сўнг Мексикага учиб бориб ЖЧ-2026 йўлланмаси учун қитъалараро саралаш ўйинида иштирок этишни режалаштирган эди.

Киритилди: Бугун 11:40. Ўқилди: 365 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!