Бугун 3 апрель, 2026 йил, жума

O'ZB

Ироқ — ЖЧ-2026 иштирокчиси! Қитъалараро плей-оффда Боливия мағлуб этилди

Ироқ — ЖЧ-2026 иштирокчиси! Қитъалараро плей-оффда Боливия мағлуб этилди

Ироқ ва Боливия миллий терма жамоалари ўртасида қитъалараро финал плей-офф учрашуви бўлиб ўтди. Унда осиёликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Ўйиннинг 10-дақиқасида Али Ал-Ҳамади гол уриб, Ироқни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Танаффусга етти дақиқа қолганда Мойсес Паниагуанинг саъй-ҳаракатлари билан боливияликлар мувозанатни тиклашди. Бироқ 53-дақиқада Аймен Ҳуссейн Осиё вакилларининг иккинчи голини урди. Жанубий америкаликлар ҳар қанча ҳаракат қилишмасин, ҳисобни иккинчи бор тенглаштира олишмади ва Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлдан чиқаришди.

Энди Ироқ терма жамоаси мундиалнинг гуруҳ босқичида Франция, Сенегал ва Норвегия билан куч синашади.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионати 11 июнда бошланиб, 19 июлга қадар давом этади. Турнирда илк бор 48 та жамоа иштирок этади ва ўйинлар учта давлат — АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади.

Киритилди: 10:40 01.04.2026. Ўқилди: 682 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!