Бу ҳақда мамлакат бош вазири маслаҳатчиси Мунир Хаддад маълум қилди.
Хабарларга кўра, Ироқда коррупцияда гумонланиб 47 киши қўлга олинди, улар орасида амалдорлар ва парламент аъзолари бор. Бу операцияга 2003 йилдан кейинги ҳолатлар киритилган.
"Мисол учун, қўлга олинганлардан бирининг хотини 50 миллион долларга квартира сотиб олган, шунингдек, бир нечта амалдорлар ҳам ҳибсга олинган бўлиб, уларнинг ҳар бирида ўзлари ёки қариндошлари номига расмийлаштирилган 50 тадан ортиқ квартира мавжуд", — деди Хаддад INA агентлиги билан суҳбатда.
Унинг қайд этишича, ҳибсга олинганларнинг аниқ сони ортиб боряпти, чунки қўлга олишлар тўлиқ махфийлик шароитида ҳар куни амалга оширилмоқда.