Ироқ Бош вазири Муҳаммад ал-Суданий Бағдодда Яқин Шарқдаги барча мамлакатлар вакиллари иштирок этадиган мулоқот форматида конференция ўтказишни таклиф қилди.
Унинг сўзларидан Ироқнинг INA агентлиги иқтибос келтирмоқда.
У Эронга ташрифи чоғида тегишли баёнот билан чиқди.
"Биз Бағдодда Яқин Шарқда тинчлик ва хавфсизликни кафолатлайдиган ҳамда минтақамиз давлатлари ўртасидаги ишончга асосланган муносабатларни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган кенг қамровли мулоқот форматида минтақавий конференция ўтказишга чақирамиз”, — деди у.
Ал-Суданий, унинг фикрича, Яқин Шарқ давлатлари ўртасидаги келишмовчиликларни бартараф этиш учун “ўзаро таҳдидлардан жорий муаммоларни муҳокама қилишга” ўтишлари кераклигини таъкидлади.
Ироқ Бош вазири ҳозирча конференциянинг кутилаётган санаси ва иштирокчилар таркиби ҳақида маълумот бермади.