Ирландиялик чипта эгаси EuroMillions лотереясида 250 миллион евро ютиб олди.
Бу ҳақда мамлакатда турли ўйинлар ўтказувчи Ирландия миллий лотереяси баёнотида айтилган.
"EuroMillions жекпоти Ирландияда 250 миллион евро ютиб олинди", — дейилади хабарда. "Биз ўйинчиларимизга чипталарини текширишни ва агар улар ютиб олган бўлса, чиптанинг орқа томонига имзо қўйишни, уни хавфсиз сақлашни ва Миллий лотерея бош офисига мурожаат қилишни маслаҳат берамиз" - деди унинг раҳбари Киан Мерфи.
Гап EuroMillionsда ютиш мумкин бўлган энг катта сумма ҳақида бормоқда - максимал жекпот 250 миллион евро қилиб белгиланган. Номаълум чипта эгаси лотереянинг барча еттита рақамини, жумладан иккита бахтли юлдуз рақамини тахмин қилишга муваффақ бўлди.