Бугун 16 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Иқтисодий санкциялар Путинга кўпроқ зарар этказиши мумкинми?

A A A
Иқтисодий санкциялар Путинга кўпроқ зарар этказиши мумкинми?

Европанинг етакчи давлатлари ва Украина Путинга ултиматум қўйди: ё ўт очишни тўхтатиш, ё янги санкциялар. Кремль ултиматумни рад этди. Владимир Путинни жангларни тўхтатишга мажбурлаш учун Европа давлатлари Россияга қандай санкциялар қўйиши ҳозирча аниқ эмас.

Аввалроқ Франция, Германия, Буюк Британия ва Польша банк ва энергетика соҳаларига қарши чоралар ҳақида гапирган эди. Bild маълумотларига кўра, Россия нефт ва газига қарши қўшимча санкциялар муҳокама қилинмоқда. Кремлнинг “соя флоти” деб аталувчи – амалдаги санкцияларни четлаб ўтиб сотиш учун нефт ташувчи танкерлар тармоғи устидан назорат кучайтирилиши кутилмоқда.

Бундай қадамлар барча Европа Иттифоқи давлатларининг бир овоздан қўллаб-қувватлашини талаб қилади. Бироқ Словакия Бош вазири Роберт Фицо ва Венгрия Бош вазири Виктор Орбан ҳамон санкцияларни кучайтиришга қарши. Европа Иттифоқи АҚШ президенти Дональд Трамп уларни бошқача тарзда ишонтиришга ёрдам беради, деб умид қилмоқда, аммо бу умид заиф.

Бундан ташқари, Брюссел аллақачон ултиматумдан анча олдин ишлаб чиқилган Россияга қарши 17-санкция пакетини келишиб олган. Бироқ, Евроиттифоқ дипломатларидан бири Ҳанделсблатт газетасига янги пакет кўлами бўйича аввалгиларидан ошиб кетиши даргумон эканлигини айтди:

"Биз санкциялар сиёсатида мумкин бўлган чегарага етдик".

Шундай қилиб, Европа Иттифоқининг Путинга босим ўтказиш сиёсати олдида иккита жиддий савол турибди: биринчидан, Кремль учун ҳақиқатан ҳам сезгир бўладиган санкциялар кўпаядими, иккинчидан, агар шундай бўлса, уларни жорий қилиш мумкинми...

Киритилди: 14:20 14.05.2025. Ўқилди: 721 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!