Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Иқтидорли ёшларимиздан яна бири "Зулфия" номидаги давлат мукофоти билан тақдирланди

Иқтидорли ёшларимиздан яна бири "Зулфия"  номидаги давлат мукофоти билан тақдирланди

2021 йилнинг 27 августида “Навоийазот” акциядорлик жамиятидаги янги ишлаб чиқариш комплексларининг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети босма ОАВ ва ноширлик иши факультетининг ҳарбий журналистика йўналиши 3 курс талабаси Умида Сулаймонова ёшлар номидан сўзга чиқиб, президент Шавкат Мирзиёевга мамлакатимизда ёшлар сиёсати бўйича олиб борилаётган улкан ўзгариш ва янгиланишлар учун миннатдорлигини билдириб, давлатимиз раҳбарининг эътиборига тушганди.
28 август куни Навоий вилояти ҳокими К.Турсунов университетимиз фахри бўлган Сулаймонова Умида Пўлат қизига Ўзбекистон Республикаси Прездентининг 27 августдаги ПФ- 6305- сонли Фармонига мувофиқ "Зулфия" номидаги давлат мукофотини мамлакатимиз раҳбари номидан тантанали равишда топширди.
Умида Сулаймонованинг 2014 йилда “Дил изҳорим”, 2015 йилда “Зулфия аямга ўхшасам дейман”, 2017 йилда “Диёрим-ифтихорим” шеърлар тўпламлари нашрдан чиққан. 2016 йилда М.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиали томонидан ўтказилган илмий–амалий семинарда сертификатга эга бўлган. “Маьрифат”, “Ватанпарвар”, “Болалар спорти”, “Вазият” “Постда”, “Тонг юлдузи” каби кўплаб республика нашрлари ҳамда вилоят, туман газеталарида кўплаб мақолалари, шеърлари мунтазам чоп этиб келинади. “International iFuture Summit”, “Intercontinental Youth Online Conference 4” каби бир қанча халқаро конференцияларда мақола ва тезислари билан онлайн қатнашиб, сертификатларга муносиб топилган.
Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг фахри бўлган Умида Сулаймоновани Президентимизнинг алоҳида эътирофи, давлатимизнинг юксак мукофоти билан табриклаймиз. Давлат раҳбарининг оталарча ғамхўрлигига жавобан умидли қизимиз Умидахон келажакда етук журналист, Зулфияхонимга муносиб издош бўлишига ишонч билдирамиз.

Киритилди: 10:19 29.08.2021. Ўқилди: 4676 марта. Фикрлар сони: 3 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!