Бугун 23 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Иорданияда Эрон ҳужуми пайтида уриб туширилган ракеталар интернетда сотувга қўйилди

Иорданияда Эрон ҳужуми пайтида уриб туширилган ракеталар интернетда сотувга қўйилди

Иорданияда Эрон ҳаво ҳужуми пайтида уриб туширилган бир нечта ракеталар интернетда сотувга қўйилди. Бу ҳақда Тҳе Times оф Исраел нашри хабар берди.

Манбага кўрга, бир гуруҳ иорданиялик шахслар уриб туширилган, нисбатан яхши ҳолатдаги ракеталар тасвирларини электрон савдо платформаларига жойлаштирган. Ракеталарнинг турли қисмлари ва деталлари сотувга қўйилган.

“Фойдаланилган Эрон баллистик ракетаси: яхши ҳолатда” дея тавсиф берилган рекламалар “ал-Сооқ ал-Мафтоуҳ” платформасида пайдо бўлган. Эълонлар ичида нафақат Эрон, балки ҳаво ҳужуми пайтида тутиб олинган Ироқ, Сурия ва Яман ракеталари намуналари ҳам борлиги айтилган.

Ушбу эълонларни жамоатчиликнинг кўпчилик қисми ҳазил сифатида жиддий қабул қилмаган. Фуқароларнинг бир қисми бу тадбир ҳужум ҳақида хавотирга тушаётган аҳолини тинчлантириш учун амалга оширилганини тахмин қилган.

Реклама эълонларидаги нархлар ҳам унга қизиқувчиларни кўпайтирган. Иордания пойтахти атрофига тушган ракетанинг ҳар бир бўлаги 50 Иордания динори (70 доллар) нархида белгиланган. Бутун бошли ракета нархи эса 120 000 динор (170 000 доллар)гача этиб белгиланган.

Ракеталар қолдиқлари, асосан, Иордан водийси яқинидаги Ал-Ҳаса ва Керак туманларида, шунингдек, пойтахт Аммоннинг Марж ал-Ҳамам аҳоли пунктида топилган.

Киритилди: 23:49 16.04.2024. Ўқилди: 3884 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!