Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Иордания қироли бутун дунёни Ғазодаги фаластинликларни қутқаришга чақирди

Иордания қироли бутун дунёни Ғазодаги фаластинликларни қутқаришга чақирди

Иордания қироли Абдулла II Ғазо секторида Исроил ва ХАМАС ўртасидаги можаро фонида БМТ ва бошқа халқаро ташкилотларга мурожаат қилди, дея хабар бермоқда Al Jazeera.

Агентлик маълумотларига кўра, Қирол Фаластин анклавига инсонпарварлик ёрдамини кўпайтириш бўйича келишувга эришиш учун Исроилга босим ўтказишни талаб қилган.

"Қирол халқаро ёрдам ҳамжамиятини ўз ерларини яшаш учун яроқсиз жойга айлантирган шафқатсиз урушни бошдан кечирган Ғазо секторидаги фаластинликларни қутқариш учун ўз ҳиссасини қўшишга чақирди", — дейилади хабарда.

Al Jazeera таъкидлаганидек, Иордания қироли БМТ вакиллари, Ғарб нодавлат ташкилотлари раҳбарлари ва араб донорлари вакилларининг Амманда бўлиб ўтган йиғилишида тегишли баёнотлар билан чиқди. Қирол яҳудий давлатидан кўмак оқимини чеклашни номақбул деб билишини алоҳида таъкидлади.

Киритилди: 20:30 30.11.2023. Ўқилди: 1359 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!