Иордания жанубидаги Ақаба шаҳрига "учар жисм" қулади. Бу ҳақда Иордания армияси хабар берди.
Маълум қилинишича, объект чегара зонаси яқинида қулаган, қурбонлар ва вайроналар йўқ.
Воқеа жойида фуқаро мудофааси бригадалари ва ҳарбий муҳандислик гуруҳлари иш олиб бормоқда.
Объект Иордания ҳаво ҳудудига қайси йўналишдан учиб ўтгани ҳақида маълумот берилмаган.
Ақаба Исроилнинг Ғазо секторига ҳужумлари туфайли Яман ҳутийлари ва Ироқ Исломий Қаршилиги деб номланган милиция гуруҳи томонидан тез-тез ҳужумга учраган Исроилнинг Эйлат билан чегарадош.