Бугун 27 апрель, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Инвестиция ва экспорт масалаларига алоҳида эътибор қаратилди

Инвестиция ва экспорт масалаларига алоҳида эътибор қаратилди

Йиғилишда инвестиция ва экспорт масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўтган уч йилда вилоят ҳокими ўринбосарлари, туман ҳокимлари хорижий инвесторлар билан 600 дан зиёд келишувга эришгани билан, уларнинг атиги учдан бири лойиҳага айлангани танқид қилинди.

Ўтган йили киритилган инвестицияларнинг ярмидан кўпи Балиқчи, Булоқбоши, Андижон тумани ва шаҳрига тўғри келади. Пахтаобод, Избоскан ва Шаҳрихонда бу 50 миллион долларни ташкил этган, холос.

Мутасаддиларга электрон платформа яратиб, хорижий инвесторлар билан ўтказилган учрашувлар рўйхатини юритиш, улар кўтарган ҳар бир масала бўйича аниқ ижрочиларни белгилаб, кунлик назорат тизимини йўлга қўйиш топширилди.

Киритилди: 12:54 16.04.2025. Ўқилди: 642 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!