Смартфонга замонавий ўлчовлар бўйича унчалик катта бўлмаган дисплей — HD+ сифатни қўллаб-қувватловчи 5,14 дююмли экран ўрнатилган. Қурилмада бармоқ изи сканери йўқ, бу эса смартфон нархининг арзонлашишига олиб келган. Шунингдек, тежамкорлик мақсадида смартфонга битта камера ўрнатилган.
Galaxy А01 Core МТ6739WW процессори ва 1 гигабайт тезкор хотира ёрдамида ишлайди. MicroCD учун алоҳида слот мавжуд эмас. Шунга қарамай, смартфонга замонавий Android 10 операцион тизими ўрнатилган.
Ҳозирча қурилмага ўрнатиладиган аккумулятор сиғими ҳақида ҳам маълумот йўқ.