Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Интернет устидан назорат кучайтирилади

Интернет устидан назорат кучайтирилади

Миср президенти Абдул Фаттоҳ ас-Сисий интернет устидан назоратни кучайтирувчи янги қонунни имзолади.

"Кун" манбасининг хабар беришича, Кибержинотчилик ҳақидаги янги қонунга кўра, миллий хавфсизлик ёки иқтисодиётга хавф деб ҳисобланган исталган сайт блоклаб қўйилиши мумкин.

Бундай сайтларга кирганлар эса жаримага солиниши ёки ҳаттоки қамоқ жазоси олиши мумкин.

Миср ҳукуматининг таъкидлашича, бундай чоралар мамлакатдаги барқарорсизлик ва террорчиликка қарши кураш учун зарур. Бироқ ҳуқуқни ҳимояловчи ташкилотлар ҳукуматни исталган сиёсий зиддиятларни чеклашга уринишда айбламоқда.

Қоҳира фикр эркинлиги уюшмасининг маълум қилишича, қонуннинг имзоланишигача 500 дан кўпроқ сайт блоклаб қўйилган.

Киритилди: 11:25 19.08.2018. Ўқилди: 1397 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!