Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Интернет орқали 600 нафар фуқарони алдаган шахслар қўлга олинди

Интернет орқали 600 нафар фуқарони алдаган шахслар қўлга олинди

Тошкент вилоятида фуқароларнинг ишончини суиистеъмол қилиб, қарийб 1 миллиард 32 миллион сўм миқдоридаги пул маблағларини ўзлаштирган шахслар қўлга олинди.

Маълумотларга кўра, Telegram ва Instagram ижтимоий тармоқларида «лимитлаш хизмати» номи билан саҳифа очган шахслар фуқароларга микромолия ташкилотлари орқали ажратилган кредит лимитларини нақдлаштириб беришни ваъда қилишган.

Тошкент вилояти ИИББ Киберхавфсизлик хизмати ҳамда Тезкор қидирув хизмати ходимлари томонидан ўтказилган чоралар натижасида Оҳангарон туманида яшовчи 2005 йилда туғилган Б.Н. ва унинг уч нафар шериклари аниқланиб, қўлга олинди.

Гумон қилинувчилар ўзлари рўйхатдан ўтказган тадбиркорлик субъекти орқали онлайн савдо платформаларида фаолият юритиб, фуқаролардан олинган маблағларни алдов йўли билан ўзлаштиргани маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича уларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилди. Суд томонидан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тергов жараёнида фуқароларга етказилган моддий зарарни ундириш чоралари кўрилмоқда.

Киритилди: 13:05 09.11.2025. Ўқилди: 766 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!