Бугун 20 сентябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Интернет фойдаланувчилари томонидан энг кўп ташриф буюриладиган веб-сайтлар рейтинги эълон қилинди

Интернет фойдаланувчилари томонидан энг кўп ташриф буюриладиган веб-сайтлар рейтинги эълон қилинди

«Visual Capitalist» дунё бўйлаб интернет фойдаланувчилари томонидан энг кўп ташриф буюриладиган 50 та веб-сайтлар рўйхати эълон қилинди.

Унга кўра, кучли 5 қуйидагилардан иборат бўлди (ойлик муддат ҳисобида):

1. Google -  92,5 млрд.

2. YouTube - 34,6 млрд.

3. Facebook - 25,5 млрд.

4. Twitter - 6.6 млрд.

5. Wikipedia - 6.1 млрд.

Таъкидланишича, “Google”да йилига 2 триллионга яқин қидирув сўровлари кузатилади.  Платформа фойдаланувчилари ҳар куни ўртача 34 дақиқа вақтини “Facebook”да ўтказади. 2001 йилда Ларри Сангер ва Жимми Уэльс томонидан  яратилган «Википедия» Интернет-энтциклопедиясида 50 миллиондан ортиқ мақола жойлаштирилган. Сайтнинг инглиз тилидаги мақолаларининг муҳим қисми учун фақат бир киши жавобгардир. 2017 йилда Стивен Пруитт "Time" журнали томонидан 3 миллиондан ортиқ таҳрир ва Википедиянинг 35.000 саҳифаларини ёзгани учун "Интернетдаги энг нуфузли инсонлар" қаторига киритилган.

Киритилди: 20:14 28.01.2021. Ўқилди: 4502 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!