Остоналик интерн шифокор Qazaq Air самолёти бортида реанимация ўтказди ва йўловчининг ҳаётини сақлаб қолди.
Бу ҳақда Қозоғистон ОАВлари хабар бермоқда.
"Қизилўрда-Остона рейси йўловчилардан бири учун деярли фожиали бўлиб қолди — ҳавога кўтарилганидан сўнг у ўзини ёмон ҳис қилди, ҳушини йўқотди, юраги тўхтаб қолди. Унинг ёнида стажёр Динмуҳаммед Бектурган бўлган", — дейилади авиакомпания хабарида.
У биринчи тиббий ёрдам кўрсатди, юрак-ўпка реанимациясини ўтказди ва самолёт қўнгунча йўловчининг ҳаётини сақлаб қолди.
Авиакомпаниянинг таъкидлашича, йўловчи парвоз охиригача ҳушида қолган, бироқ тушиш вақтида ўзини яна ёмон ҳис қила бошлаган. Остонага етиб келгач, уни тиббий муассасага олиб кетишди.