Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Инсулинни организмга “укол”сиз етказиб берувчи робот-капсула яратилди

Инсулинни организмга “укол”сиз етказиб берувчи робот-капсула яратилди

Қандли диабетнинг биринчи туридан азият чекувчи беморлар мунтазам инсулин моддасини қабул қилишлари лозим. Аммо инъекция шаклидаги бу гармон тери остига юборилиши боис мазкур жараён кўпчилик учун қийинчилик туғдириши табиий.

АҚШнинг Массачусетс технология институти олимлари ушбу муаммо ечимини топиш мақсадида изланишлар олиб борди. Натижада организмга инсулин ва бошқа дори воситаларини “укол”сиз етказиб берувчи махсус робот яратилди.

Янги “RoboCap” қурилмасининг кўриниши худди дори капсуласига ўхшаш. Унинг бир учига зарур препарат резервуари ўрнатилган. Иккинчи томонидан эса мосламани ҳаракатлантирувчи, уни ошқозон кислотасидан ҳимоя қиладиган ва ичак шиллиқ қаватларидан ўтишига имкон берувчи митти механизм жой олган. Қурилма юзаси желатин моддаси билан қопланган.

Олимлар “RoboCap”ни жониворларда синаб кўрди. Мослама ҳайвонлар организмига инсулин ва бошқа зарур препаратларни безиён ва самарали етказиб бериш вазифасини тўлақонли уддалади.

Энди инновацион ишланма инсонларда клиник синовдан ўтказилади.

Киритилди: 20:39 30.09.2022. Ўқилди: 1822 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!