Бугун Вашингтонда ижтимоий медиа гиганти “Мета”га қарши монополияга оид иш бўйича суд жараёни бошланади.
АҚШ Рақобат ва истеъмолчилар назорати ташкилоти таъкидлашича, “Facebook” ижтимоий тармоғини тасарруф этувчи “Мета” корпорацияси рақобатни бартараф этиш учун 2012 йил “Instagram”ни, 2014 йил “WhatsApp”ни сотиб олиб, “якка ҳоким”га айланган эди.
Федерал савдо комиссияси (FTC) ушбу харид жараёнини кўриб чиқмоқда. Агар FTC ишда ютса, Мета бош директори Марк Цукерберг “Instagram” ва “WhatsApp”ни сотишга мажбурланиши мумкин.
Мета вакили аввалроқ ғалаба қозонишига ишончи комиллигини айтган. экспертлар эса BBC мухбирига “Instagram” фойдаланувчилари ҳозир яхшироқ имкониятга эга бўлганини таъкидлаган.